Халқ депутатлари ўз сайлов округидаги сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг “Маҳаллий кенгашлар депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Т.Мадумаров бошчилигида 8 та туман Кенгаш депутатлари Aндижон вилояти Кенгаши 45-Пахтакор сайлов округидаги масъуллар ҳамда фуқаролар билан учрашиб, сайловчиларга депутатлик фаолияти тўғрисида ахборот берди.
Учрашувда, депутатлар томонидан жорий йил 1-чоракда ҳудудда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида ишлар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ёшлар ва аёллар бандлигини та’минлаш борасидаги режалар айтиб ўтилди.