Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилд:
1. Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Б.Исмановнинг «2025 йил 3 ойи давомида вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган
ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
2. Маҳаллалар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати Андижон вилоятидаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг
чегараларини белгилаш ҳамда ўзгартириш киритиш масалалари ҳаиқда.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Иброхимовнинг 2024
йилда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маърузаси ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Хўжамбердиевнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида.
5. Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш ҳақида.
6. Андижон шаҳрида йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида. 7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида.