Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан қабул қилинган маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид қарорлар ижросини та’минлаш мақсадида халқ депутатлари Aндижон вилояти Кенгаши котибият мудири Н.Тойчиева жорий йилнинг 7-12 феврал кунлари халқ депутатлари Aсака, Aндижон ва Избоскан туманлари Кенгашлари депутатлари ва котибият ходимлари билан учрашувлар ўтказди.
Ушбу учрашувларда Марҳамат, Aсака, Олтинкўл, Aндижон, Избоскан, Пахтаобод туманлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этди.
Учрашув давомида Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг КҚ-6–В, КҚ-19–В, КҚ-51–В, КҚ-52–В, КҚ-53–В, КҚ-54–В ва КҚ-55–В-сонли қарорларининг мазмун моҳияти, ушбу қарор маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилингани юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Учрашув давомида депутатлар қизиқтирган савооларга жавоблар берилди, билдирилган таклифлар эса ўрганиб чиқиш учун ёзиб олинди.