35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сенат Кенгаши қарорлари тарғиботи

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан қабул қилинган маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раиси У.Ахунов жорий йилнинг 7-12 февраль кунлари халқ депутатлари Жалақудуқ, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Балиқчи туманлари Кенгашлари депутатлари ва котибият ходимлари билан учрашувлар ўтказди. 

Ушбу учрашувларда Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқбоши, Шаҳрихон, Бўстон, Улуғнор, Балиқчи туманлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этди. 

Учрашув давомида Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг KQ-6–V, KQ-19–V, KQ-51–V, KQ-52–V, KQ-53–V, KQ-54–V ва KQ-55–V-сонли қарорларининг мазмун моҳияти, ушбу қарор маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилингани юзасидан тушунчалар бериб ўтди. Учрашув давомида депутатлар қизиқтирган савооларга жавоблар берилди, билдирилган таклифлар эса ўрганиб чиқиш учун ёзиб олинди. 

Slide 1 of 12