Ғоя-ташаббусларимиз “йўл харитаси”
Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари вакиллари бизнинг электоратимиз, бизга яқин бўлган инсонлардир. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифалар партиямиз ғоя ва ташаббусларини амалга оширишда “йўл харитаси” вазифасини бажаради.
ХДП Aндижон вилоят Кенгашидаги партиямиз гуруҳи шаҳар, туманлардаги депутатлик гуруҳлари билан биргаликда ёлғиз яшайдиган қарияларнинг аҳволи, уларга кўрсатилаётган хизматлар ва ёрдамларнинг сифатига доимий э’тибор қаратиб келамиз.
Шунингдек, мактабга қатнаш имкони бўлмаган болаларга уйда якка тартибда та’лим бериш, бирламчи тиббиёт муассасаларида кўп болали, боқувчисини йўқотган, кам та’минланган оилаларга тиббий хизматлар кўрсатишнинг ҳолати каби масалаларни уйма-уй ўрганамиз. Юртдошларимиз билан суҳбатлашганимизда уларнинг бугунги ўзгаришлардан мамнунлигига гувоҳ бўламиз ва бу бизга куч беради.
13-декабрда Президент раислигида ўтказилган йиғилишда эҳтиёжманд ҳамюртларимизга кўрсатиладиган хизматлар ва ёрдамлар натижадорлиги янада ортишини эшитиб, илҳомландик. Йиғилишда белгилаб берилган вазифалар келгуси фаолиятимизда дастуруламал бўлади.
Муқаддасхон СУЛТОНОВA,
Ўзбекистон ХДП Aндижон вилоят кенгаши раиси,
вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари.