Давлат рахбаримиз торшириғига асосан фуқароларимизни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий химояга муҳтож одамларга кўмаклашиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Исмоилова ўзи сайланган худудларда бўлди.
2024 йил 20-декабр куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Исмоилова Ойим-39 сайлов участкасида сектор раҳбари, туман ташкилотлари билан биргаликда аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, 5 нафар ногиронлиги бор аёллар шу кунни ўзида даволанишга йўлланмани олдилар ва мутасадди ташкилотлар билан Тешиктош, Узункўча МФЙлардаги электри-энергия муаммоларини ўргандилар.