📌 Депутатлар ўз сайлов округларида ҳисобот учрашувларини ўтказди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати Ольга Ниязова ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши
депутати Оралхан Сапаровалар ўзларига бириктирилган сайлов округларида сайловчилар билан учрашиб, ўтган даврдаги фаолиятлари юзасидан ҳисобот бердилар.
Учрашувлар давомида депутатлар:
✅ Сайловчилардан келиб тушган мурожаатларнинг ижроси;
✅ Округ ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари;
✅ Аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтдилар.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган янги таклиф ва муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Депутатлик ҳисоботлари — бу халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ҳудуд ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар самарасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.