Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
HAFTALIK DAYJEST: Xalq deputatlari Uzun tumani Kengashi faoliyati
янв.21
O‘rganish natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida deputalik so‘rovi yuborildi
янв.21
Xalq deputatlari Uzun tumani Kengashi: Muammolar joyida o‘rganilmoqda
янв.21
Deputat so‘rovi amalda: "Obod-yurt" mahallasida yo‘l harakati xavfsizligi ta’minlandi.
янв.21
Milliy tilimiz – millat ko‘zgusi: 14-sonli MTTda o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
JINOYATCHILIKKA QARSHI BIRGALIKDA KURASHAMIZ
янв.21
Navro‘z mahallasida "Kelajak soati": Deputatlar maktab hayoti bilan tanishdi
янв.21
Deputatlar tuman Davlat xizmatlari markazi faoliyatini o‘rgandi
янв.21
Doimiy komissiya faoliyati
янв.21
“Madaniy faoliyat va madaniyat tashkilotlari toʻgʻrisida”
Kelajak egalari uchun yangi imkoniyatlar davri

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида кеча ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу учрашув мамлакатимизда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий, инновацион ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган амалий қадамларни белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди.

Мулоқот давомида ёшларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда натижага йўналтирилган механизмларни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Инновацион ғоялар, стартап лойиҳалар, таълим ва бандлик соҳаларидаги ташаббусларнинг тингланиши давлат сиёсатининг очиқлиги ва халқчиллигини яна бир бор намоён этди.

Бугунги кунда юртимиз аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этади. Шу боис уларнинг фаоллиги мамлакат тараққиётининг асосий драйверига айланмоқда.

Инновацион фикрлайдиган ёшларимиз томонидан ишлаб чиқилган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари бозорларига кириб боргани мамлакатимизда инновация ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасини яққол кўрсатмоқда.

Спорт соҳасида ҳам ёшларимиз муносиб ютуқларга эришмоқда. Халқаро мусобақаларда қўлга киритилган юзлаб медаллар — юрт байроғини баланд кўтараётган баркамол авлод камол топаётганидан далолатдир. Айни пайтда мамлакатимиз тадбиркорларининг 35 фоизини ёшлар ташкил этаётгани иқтисодий фаолликнинг янги авлоди шаклланаётганини англатади.

Президент ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши белгилангани давлат бошқарувида янги иш услубини жорий этмоқда. Бу кунда раҳбарлар жойларга чиқиб, ёшларнинг муаммо ва таклифларини бевосита эшитади ҳамда уларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради. Бу эса мулоқотни расмий ҳисобот эмас, амалий натижага қаратилган тизимга айлантиради.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 200 миллион доллар ажратилиши эълон қилингани мазкур соҳада янги босқични бошлаб беради. Эндиликда ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори оширилиб, йирик лойиҳалар учун катта ҳажмдаги маблағлар ажратиш имконияти яратилмоқда. Инновацион стартаплар учун 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилиши эса ёш ихтирочилар учун улкан рағбатдир. Шунингдек, “Ёш тадбиркорлар” танлови орқали энг яхши лойиҳаларни бренд даражасига олиб чиқиш механизми йўлга қўйилади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур мулоқот ёшлар ва давлат ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Бу каби ташаббуслар изчил давом этар экан, ёшларимизнинг билим-салоҳияти, тадбиркорлик руҳи ва ватанпарварлик туйғуси Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Акбарали Қаюмов,

халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати. 

Slide 1 of 1