Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
DEPUTAT VA BIRIKTIRILGAN TASHKILOT HAMKORLIGI: YOSHLAR SIYOSATI IJROSI JOYIDA O‘RGANILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHIDA MAHALLIY BUDJET MABLAG‘LARIDAN SAMARALI FOYDALANISH MASALASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHIDA MAHALLIY BUDJET MABLAG‘LARIDAN SAMARALI FOYDALANISH MASALASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
“NAVRO‘Z” MAHALLASIDA “MAHALLABAY” ISHLASH TIZIMI O‘RGANILDI: QONUNLAR IJROSI VA MAS’ULLAR FAOLIYATI DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
MAHALLA FAOLIYATI VA DEPUTATLIK FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
DEPUTAT MUROJAATI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI
янв.21
“24 TA ENG MUHIM YO‘NALISH” DOIRASIDA MAHALLA FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Aholi murojaatlari bilan ishlash samaradorligini oshirish bo‘yicha yangi tartib tasdiqlandi
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
“DOLZARB 90 KUN” TADBIRLARI IJROSI JOYIDA O‘RGANILDI
ЭЗГУ ТАШАББУС — ОИЛАГА МАДАД
ЭЗГУ ТАШАББУС — ОИЛАГА МАДАД
Янгиқўрғон тумани “Баркамол” маҳалласи, Ўрикзор кўчасида яшовчи Атабаева Жамила ҳаёт синовларига қарамасдан, меҳнат ва сабр билан рўзғор тебратиб келмоқда.
2019 йилда турмуш ўртоғи кутилмаган касаллик сабаб вафот этгач, у 3 нафар вояга етмаган фарзандини бағрига олиб, ўзи 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан, қандолат маҳсулотлари тайёрлашни ўрганди. Бугунги кунда маҳалладошлар, қариндош-уруғлар ва юртдошлар буюртмаси асосида тўй ҳамда маросимлар учун турли ширинликлар тайёрлаб, оиласини таъминлаб келмоқда.
Атабаева Жамиланинг яшаш шароити билан танишган Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Йўлдошевич унинг оиласига амалий ёрдам кўрсатди.
✅ Хонадонни таъмирлаш билан бирга, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида хамир қориш аппарати ҳамда замонавий газ плитаси тақдим этилди.
Бу каби эзгу ишлар эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат қилиш имкониятини кенгайтириш ва доимий даромад манбаини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Slide 1 of 1