Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Mahalla tizimidagi islohotlar ijrosi deputatlar tomonidan o‘rganildi
янв.21
Huquqiy_axborot_soati
янв.21
7-may — O‘zbekiston Respublikasi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi xodimlari kuni!
янв.21
"Guliston" mahallasida ijtimoiy himoya: Har bir muhtojga manzilli yordam
янв.21
Farhod mahallasidagi muammo deputat nazoratida
янв.21
"Kokildorota" mahallasida yanagi issiqxona qurilmoqda
янв.21
"Kokildorota" mahallasida I chorak sarhisobi: Ijtimoiy himoya va natijadorlik tahlil qilindi
янв.21
Mahalladagi muammolarni joyida hal etish: Sayyor qabulda muammolar yechimini topdi
янв.21
Termiz shahridagi muammolar deputat nazoratida
янв.21
Obod mahalla — shahar ko‘rki: "Abdulla Avloniy" mahallasida bunyodkorlik ishlari qizg‘in olib borilmoqda
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”

Миробод туманида маҳаллалар ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича ишлаб чиқилган мастер режа асосида 2026-йилда тумандаги маҳаллаларни комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг ўзлари сайланган худудларида олиб борган ўрганишлари натижалари, қабулларда ахоли томонидан билдирган таклифларини инобатга олиб, махаллаларда “Обод махалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш харажатлари учун Х.Каюмов, А.Каримов ва С.Ризаева депутатлик фаолиятини олиб бораётган “Зиёнур” МФЙ худуди учун – 1,0 млрд.сўм, “А.Авлоний” МФЙ худуди учун – 1,0 млрд.сўм хамда “Янги Қўйлиқ” МФЙ худуди учун – 1,0 млрд.сўм, жами 3,0 (уч миллиард) сўм маблағ ажратиш тўғрисида халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида қарор қабул қилди.

Aсос: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 8-июлдаги “Тошкент шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳоли учун янада қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарори, “Миробод тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссияси” нинг 2026-йил 8-апрелдаги 4-сонли хулосаси

Ажратилган маблағлар доирасида олиб бориладиган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари депутатлар томонидан назоратга олинди.

Slide 1 of 3