Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Korrupsiyaga qarshi kurashish — ta’lim tizimining ustuvor vazifasi
янв.21
Kutubxona — bilim va ma’naviyat maskani: 26-sonli maktabdagi o‘rganishlar
янв.21
"Surxon tongi" gazetasining 2026-yil 29-apreldagi 17-sonida:
янв.21
Termiz shahar Kengashida budjet mablag‘larini yo‘naltirish masalasi muhokama qilindi
янв.21
Huquqiy_axborot_soati
янв.21
Ko‘p kvartirali uylar holati deputat nazoratida
янв.21
Deputat nazorati: “Abdulla Avloniy” mahallasidagi bog‘cha faoliyati o‘rganildi
янв.21
Navbatdagi manzil — 11-sonli maktab kutubxonasi
янв.21
Kitob — ma’naviyat ko‘zgusi: 9-sonli maktab kutubxonasi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Inson qadri uchun: "Abdulla Avloniy" mahallasida ijtimoiy himoya masalalari doimiy diqqat markazida
муносабат

 Ўзбекистон ва Словакия: истиқболли ҳамкорлик қадамлари 

Кейинги йилларда Ўзбекистон асосий эътиборни аҳоли турмуш даражасини ошириш, бунинг учун аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришни асосий мақсадлардан қилиб қўйган.
Ушбу мақсадни амалга ошириш, аввало, давлатни иқтисодий тараққиёт йўлига олиб чиқишни тақазо этади. Ҳозирги глобал дунё чақирувларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт ривожи истемол бозорларини яратиш, сифат кўрсаткичи бўйича рақоботбардош маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш катта ечимлар талаб этади. Ушбу ечимлардан бири дунёдаги етакчи иқтисодиётлар билан ҳамкорликни ривожлантиришдир. Словакия Республикаси ялпи ички маҳсулотининг деярли 40%и ишлаб чиқариш секторига тўғри келади, аҳоли жон бошига даромад 40минг долларга яқинлашган. Яшаш даражаси бўйича дунёда 36-ўринни эгаллаб, ҳаттоки Полша, Литва каби давлатларни ортда қолдирган.

Словакияда мутахассисларга катта талаб сунъий интеллект, биотехнология ва генетика, эколог-муҳандис, киберхавфсизлик, робототехника, турли даражадаги дастур лойиҳалаш йўналишларига тўғри келади. Словакияда Ўзбекистонда етиштириладиган тўқимачилик, қишлоқ ҳўжалиги, электротехника, полимер каби маҳсулотлар бозоргир бўлиб, мазкур давлатда ишлаб чиқарилаувчи юқори технологик маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига олиб кирилиши мақсадга мувофиқдир. 9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари доирасида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиб, уни янги сифат босқичига олиб чиқиш атрофлича муҳокама этилди. Шу билан бир қаторда мамлакатларимиз ўртасида товар айирбошлаш даражаси кўтарилаётганлиги эътироф этилиб, бу борадаги амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайитириш келишиб олинди. Замонавий таҳдидлар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган халқаро вазиятни ҳисобга олиб, ташқи сиёсий идоралар, шу жумладан Европа институтлари билан шериклик доирасида тизимли ҳамкорлик қилиш, мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон учун қўшимча истемол бозорларини очиши билан бир қаторда юқори ҳамда “яшил энергия” технология соҳаларида, ижтимоий соҳа – фан-таълимдаги ҳамкорлик ҳамда меҳнат миграцияси учун қулай муҳитга эга бўлган давлат эшикларини очади. +

Халқ депутаталри вилоят Кенгаши депутати Бобомуродов Озод Жўраевич