Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Депутат назорати: Заркент ва “Маданият” маҳаллаларида амалий ишлар бошланди

Депутат назорати: Заркент ва “Маданият” маҳаллаларида амалий ишлар бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарори ижроси доирасида Янгиқўрғон туманида аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш ишлари давом этмоқда.
Қарорга асосан, Заркент ҳамда “Маданият” маҳаллалари ҳудудида пиёдалар йўлаги қуриш ва лоток ётқизиш белгиланган бўлиб, ушбу ишлар учун 1 млрд 20 млн сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда мазкур объектда “BARAKOT-HIMMAT FAYZ” ХК томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович объектда бўлиб, олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Ўрганиш давомида дастур доирасидаги ишларни белгиланган муддатларда, сифатли ва талаб даражасида якунига етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбиркорлар ва маҳалла аҳолисига ҳудуд ободлигига ҳисса қўшиш, қурилиш ишларига кўмаклашиш ҳамда яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш зарурлиги тушунтирилди.
✅ Депутатлик назорати асосида мазкур ишларнинг сифатли бажарилиши доимий кузатиб борилади.

Slide 1 of 1