Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
MAHALLA LIGASI” ДОИРАСИДА ШАХМАТ ВА ШАШКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

 “MAHALLA LIGASI” ДОИРАСИДА ШАХМАТ ВА ШАШКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ташаббуси билан Қизилёзув МФЙда 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида “Mahalla ligasi” доирасида шахмат ва шашка спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат бўлди.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда ўтиб, иштирокчилар ўзларининг интеллектуал салоҳияти ва маҳоратларини намоён этдилар.
🏆 Натижаларга кўра:
♟ Шахмат йўналишида
🥇 1-ўрин — М. Отабоев
♟ Шашка йўналишида
🥇 1-ўрин — Б. Истамалиев
Тадбир сўнгида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
✅ Бундай спорт тадбирлари маҳаллаларда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 1