Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шомирзаев Раҳиммирза Шермирзаевичнинг ҳисоботи эшитилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шомирзаев Раҳиммирза Шермирзаевичнинг ҳисоботи эшитилди.

✍️Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ–414-сонли қарори ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Таъкидланишича, 2026 йил учун туманда саноатни 109,3 фоизга, хизмат кўрсатишни 113,7 фоизга, қишлоқ хўжалигини 106,4 фоизга ҳамда қурилиш соҳасини 120,6 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

Шунингдек: 🔹 маҳаллий бюджетга 77,1 млрд сўм тушум таъминлаш; 🔹 ишсизлик даражасини 3,9 фоизгача қисқартириш; 🔹 камбағалликни 2,5 фоиздан оширмаслик; 🔹 6,4 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш каби муҳим вазифалар белгилангани қайд этилди.

2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича: ✅ саноат — 110,6 фоиз; ✅ хизмат кўрсатиш — 118,6 фоиз; ✅ қишлоқ хўжалиги — 104,6 фоиз; ✅ қурилиш — 125,2 фоиз ўсиш суръатлари таъминлангани маълум қилинди.

Ҳисоботда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам алоҳида тилга олинди. Жумладан, “Зарбдор”, “Кўкёр”, “Навкент” ва “Қизилёзи” маҳаллаларида соҳил бўйи ва йўл бўйи хизматларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда туризм объектларини ташкил этиш ишлари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, хусусийлаштириш дастурлари доирасида ер участкалари ва давлат активларини аукцион орқали сотиш ишлари олиб борилаётгани, тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетга йўналтирилгани таъкидланди.

Ҳисобот якунида тумандаги 68 та маҳалланинг драйвер йўналишлари асосида ихтисослаштирилгани, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши билдирилди.

Slide 1 of 1