Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
БАРАКА МФЙДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

 БАРАКА МФЙДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Жаҳон банкининг қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон туманида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, Барака маҳалла фуқаролар йиғинида ички кўчаларни асфальтлаш, электр тармоқларини янгилаш ҳамда аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш борасида муҳим ишлар амалга оширилди.

Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Барака МФЙда бўлиб, лойиҳа доирасида бажарилган ишлар билан танишди.

Ўрганиш жараёнида туман Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ҳамда Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳам иштирок этиб, 2025–2026 йилларда маҳаллада амалга оширилган ўзгаришлар, инфратузилма объектларининг ҳолати ва аҳоли учун яратилган қулайликлар юзасидан фикр алмашдилар.

Маҳалла аҳолиси мазкур ишлар ҳудуд ободлиги, транспорт қатнови қулайлиги ҳамда электр таъминоти барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Slide 1 of 2