Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирокида фуқаро Адашева Фотиманинг мурожаати ўрганилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг муаммоси атрофлича тингланиб, унинг ҳуқуқий жиҳатлари батафсил таҳлил этилди. “Мадад” ННТ мутахассислари томонидан фуқарога амалдаги қонунчилик асосида тушунтиришлар берилиб, зарур ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, масалани ҳал этиш юзасидан тегишли тартиб-таомиллар ва амалий чоралар юзасидан йўналишлар белгиланди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.