Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан ўз сайлов округида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад – фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларни ўрганишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан коммунал хизматлар, бандлик, йўллар ҳолати, ижтимоий соҳага доир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, депутат томонидан аҳолига амалга оширилаётган ишлар, депутатлик фаолияти доирасида олиб борилаётган назорат-таҳлил ишлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида билдирилган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши ва масалалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши таъкидланди.

Slide 1 of 3