Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Туман Кенгаши котибият мутахассиси Т.Ярашев Мирдош маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

 21-"Мирдош" сайлов округи депутати вакант бўлганлиги сабабли Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мутахассиси Т.Ярашев Мирдош маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31-оилавий
поликлиникаси фаолияти ўрганилди. Ташриф давомида муассасанинг кундалик иш жараёни, тиббиёт ходимларининг хизмат вазифаларини бажариш ҳолати, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати атрофлича кўздан кечирилди.
 

Шунингдек, поликлиникадаги моддий-техника базаси, мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш, дори-дармон таъминоти ҳамда ҳужжатлар юритилиши ҳолати ўрганилди. Тиббиёт ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, иш жараёнида учраётган муаммо ва камчиликлар аниқланди. 

Беморлар учун яратилган шароитлар, қабул жараёнидаги қулайликлар ва санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизмат
сифатини янада ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
 

Мазкур ўрганиш ишлари соҳада очиқлик ва самарадорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда тиббий хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.  

Slide 1 of 3