Янгиликлар

ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ОДОБ-АХЛОҚ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ОДОБ-АХЛОҚ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда депутатларнинг ўз сайлов округларидаги фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, депутатлик сўровларидан самарали фойдаланиш, сайловчилар билан учрашувларни мунтазам ташкил этиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, депутатларнинг Кенгаш сессиялари ва доимий комиссия йиғилишларидаги иштироки, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилишдаги фаоллиги, депутатлик одоби қоидаларига риоя этиши ҳамда жамоатчилик олдидаги масъулияти атрофлича кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида мавжуд камчиликлар танқидий-таҳлилий ўрганилиб, депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифа ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2