Янгиликлар

БОШОҚЛИ ДОН ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида бошоқли дон экиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида ер майдонларини экишга тайёрлаш, тупроққа ишлов бериш, сифатли уруғлик донни саралаш, техникалар шайлиги ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Бошоқли дондан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди
.Масъулларга экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш, мавжуд техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда агротехник талабларга қатъий риоя этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 3