35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Имомович ўз сайлов округида жойлашган 61-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида бажарилаётган ишларнинг сифати, белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда муддатларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъуллар билан мулоқот қилиниб, лойиҳани сифатли ва ўз вақтида якунлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида мактабда ўқувчи ва педагоглар учун янада қулай ҳамда замонавий шароитлар яратилади. Депутат томонидан мазкур ишлар ижроси доимий назорат қилиб борилиши таъкидланди.