35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

20-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

20-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактаб биноси ва синф хоналарининг ҳолати, олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратилганига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни янги ўқув йили бошлангунига қадар бартараф этиш ва тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2