35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Асадулло Нажмиддинов ҳудудларда олиб борган ўрганишлари давомида Ҳадикент маҳалласидаги ўзига бириктирилган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.
Мулоқот давомида оилаларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий аҳволи ва мавжуд эҳтиёжлари ўрганилиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар берилди.
Шунингдек, яқинлашаётган энг улуғ ва энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари доимий эътиборда бўлади.

Slide 1 of 4