«МАДАНИЯТ» МАҲАЛЛАСИ ТАЯНЧ ҲУДУД СИФАТИДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов «Маданият» маҳалласида бўлиб, ҳудудни «Таянч маҳалла» сифатида ривожлантириш имкониятларини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида маҳалланинг мавжуд иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадларни ошириш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, томорқа ҳамда ер майдонларидан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб ва қулай турмуш шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Лойиҳа доирасида «Маданият» маҳалласига ёндош маҳаллалардан бирини бириктириш, ҳудудлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, мавжуд имкониятларни бирлаштириш ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига қўшимча туртки бериш кўзда тутилмоқда.
Ўрганиш якунида масъулларга белгиланган вазифаларни пухта ишлаб чиқилган ва аниқ натижага йўналтирилган лойиҳалар асосида амалга ошириш, ҳар бир ташаббуснинг ижросини тизимли назорат қилиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.