35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Аҳоли мурожаати ўрганилди

Аҳоли мурожаати ўрганилди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида яшовчи аҳолининг электр энергиясидаги узилишлар юзасидан билдирган мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлаётган ҳолатлар тегишли ташкилот мутахассислари билан биргаликда кўздан кечирилди.
⚡️ Электр тармоқларига халақит бераётган дарахт шохлари аниқланиб, хавфсизлик талабларига мувофиқ равишда кесиш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
✅ Натижада электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда такрорий узилишларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

Slide 1 of 3