Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди

25-Дурдиёр сайлов округидан сайланган депутат Гулбаҳор Асқарова Кенгаш котибияти мудири А.Мадумаров ҳамда котибият ходимлари И.Юсупов ва А.Отажоновлар билан биргаликда “Дурдиёр” МФЙда бўлдилар.

Маҳалла ҳудудидан маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш масаласи атрофлича ўрганилди. Жараёнда маҳалла раиси ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳудудга “Саид Камрон” МЧЖ томонидан тозалик хизматлари кўрсатилмоқда. Мулоқот давомида фуқаролар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифати юзасидан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмади ва аҳоли ўз миннатдорчилигини таъкидлади.

Slide 1 of 7