25-Дурдиёр сайлов округидан сайланган депутат Гулбаҳор Асқарова “Дурдиёр” маҳалласида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ижросини ўрганди.
Таҳлилларга кўра, йил бошида маҳалладаги 47 нафар ишсиз хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижасида ҳозирга қадар уларнинг 22 нафарининг бандлиги таъминланди. Суҳбат ва ўрганишлар давомида қолган хотин-қизларни ҳам даромад манбаи билан таъминлаш чоралари белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳалладаги оилавий муҳитни соғломлаштириш йўналишидаги тарғибот ва яраштириш ишлари натижасида низоли бўлган 4 та оила қайта тикланган. Миллий қадриятларимизга зид бўлган ажримларнинг олдини олишга қаратилган тушунтиришларга қарамасдан, афсуски, ҳудудда 1 та оилавий ажрим ҳолати қайд этилган.