Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19 август куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 14 -сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар, вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сесси кун тартибидан 15 та масала ўрин олди.
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан батафсил муҳокама қилинди. Сессия иши
жонли равишда facebook ижтимоий тармоғи орқали ёритилди шунингдек, Jizzax viloyat Deputatlar Kengashi (https://t.me/jizkotibiyat) телеграм канали орқали жонли бериб борилди.