Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашига 17-Заршунос ва 19-Шоликор сайлов округларидан сайланган депутатлари Х. Давлятов ва Р.Тўйчиевлар томонидан, ҳурматли Президентимизнинг 93-сонли қарорига асосан қайта таъмирланаётган 8-сонли мактаб ҳамда ҚВП (Қишлоқ врачлик пункти)нинг бунёдкорлик ишлари ўрганилди.
Ҳамда маҳалла фаоллари, депутатлар ва нуронийлар томонидан амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари, иш сифати ва белгиланган муддатларга риоя этилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур лойиҳалар ҳудуд аҳолисининг таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги шароитларини яхшилашга хизмат қилади.