Йиғилишни туман Кенгаши раиси Б.Усмонов ҳамда котибият мудири А.Мадумаров олиб борди.
Йиғилиш давомида депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар давомида қабул қилинган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Шунингдек, депутатлар томонидан назорат-тахлил тадбирлари доирасида дастурларга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда, шунингдек, депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда маҳалладаги аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўналишларига ҳам тўхталди.
Йиғилиш якунида депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.