Янгиликлар

Сенатор К.Бурханов томонидан Андижон вилоятида 13-ялпи мажлис муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси Бурхонов Кутбидин Нукритдинович, Халқ депутатлари Андижон вилояти ва шаҳар-туман Кенгашлари депутатлари иштирокида жорий йилнинг 5-6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 13-ялпи мажлисида жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 17 та масала, шу жумладан кўриб чиқилган 8 та қонунлар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун бўйича Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Бектораев;

“Экологиктоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун бўйича вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шакиров Одилжон Латипович; 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бўйича сўзни Жиноят ишлар бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси Шарипова Наргиза Адхамовналар депутатларга қонун мазмун моҳиятини тушунтирдилар.  

Slide 1 of 6