Учрашув давомида Ғ.Кенжаев ўзининг мазкур давр мобайнида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, сайловчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мурожаатлар, жумладан;
- ички кўчалар таъмир талаб ҳолга келиб қолганлиги;
- айрим аҳолининг кадастр ҳужжатлари билан муаммолари борлиги;
- маҳалладаги манан эскирган ва қўлбола ясалган симёғочларни алмаштириш;
- чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги каби масалаларга учрашувда иштирок этаётган мутасадди ташкилотлар томонидан керакли жавоблар ва бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди.
Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгаши котибяти