Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши Раиси ҳузурида вилоят Кенгаши доимий комиссия раислари, ўринбосарлари, котиблари ҳамда вилоят Кенгаши котибияти ходимлари иштирокида 1-сонли йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда якунланган 2025 йилда вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва 2026 йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.