Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Рохила Бозорова ўз сайлов округидаги “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Азизбек Аброр Хамро Шухрат" фермер хўжалигида бўлиб, 2025 йилги ҳосил учун ғалла ўриб-йиғим ишлари билан танишди.
Мазкур хўжалик томонидан жами 15,5 гектар майдонга ғалла экилиб, ҳозирга қадар белгиланган 48 тонна ғалла ҳосили ўрнига 52,560 тонна ғалла яъни белгиланган режани 108,5 фоизга ортиғи билан давлат захираларига топширишга эришди.
Депутатлар томонидан айни кунларда бу жараённи сифатли ва самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Рахмат Муродов,
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши бош мутахассиси