Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ФУҚАРОНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ФУҚАРОНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳафталик ва кунлик иш режаси ижроси доирасида Гаистон маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқаронинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг бандлиги, доимий даромад манбаи, оилавий шароити, мавжуд имкониятлари ва эҳтиёжлари атрофлича таҳлил қилинди. Фуқарони камбағалликдан чиқариш, муносиб меҳнат билан таъминлаш ҳамда барқарор даромад манбаини яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқаро ва унинг оила аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш орқали оила даромадини ошириш имкониятларини кўриб чиқиш юзасидан маҳалла масъулларига тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган масалаларнинг ижросини таъминлаш, фуқарога манзилли кўмак кўрсатиш ва унинг турмуш шароитини яхшилаш билан боғлиқ ишлар депутатлик назоратига олинди.