АНИҚЛАНГАН МУАММОЛАР «МУАММОЛАР ДАФТАРИ»ГА ҚАЙД ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округи ҳудудида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан мулоқот қилиниб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
Аниқланган муаммолар «Муаммолар дафтари»га қайд этилиб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.