Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Umid MFYdagi Workout sport maydonchasi holati o‘rganildi
янв.21
"YUQORI BESHQO‘RG‘ON" MAHALLASI IJTIMOIY XODIMINING 9 OYLIK HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
“NIHOL” MAHALLASIDA TADBIRKORLIK VA KASB-HUNARGA O‘RGATISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
XOTIN-QIZLAR FAOLINING 9 OYLIK HISOBOTI: MUAMMOLAR, BANDLIK VA IJTIMOIY HIMOYA
янв.21
ONA TILI — MILLIY O‘ZLIK VA MA’NAVIY MEROS TIMSOLI
янв.21
YUQORI BESHQO‘RG‘ON MAHALLASI RAISINING 9 OYLIK HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
DEPUTATGA BIRIKTIRILGAN QONUNLAR
янв.21
2026–2027-KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK: MAKTAB FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Bo‘stonobod mahallasida 9 oylik faoliyat hisoboti eshitildi
янв.21
130-sonli DMTTning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi o‘rganildi
ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ИШЛАР
ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ИШЛАР
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 108-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишдан асосий мақсад — ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Жараёнда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган ҳамда фойдаланишга яроқсиз майдонлар ўрнида замонавий, саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, агрофирма ҳудудида 2027 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди. Хусусан, ер майдонларини сифатли тайёрлаш, уруғлик захирасини шакллантириш ва мавсумий агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 1