Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

“ОҒИР” МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ОҒИР” МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида “оғир” тоифага киритилган маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, уларнинг хонадонларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлардан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат.
✅ Янгиқўрғон туманида “оғир” маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 1