Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан сайлов округида жойлашган қишлоқ врачлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимлари фаолияти, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлар ҳолати ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, ҚВП ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолар, аҳоли мурожаатлари ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар эшитилди.
Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
✅ Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизматлар сифатини яхшилаш депутатлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.