Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
G‘OZG‘ON SHAHRIDA GIYOHVANDLIK VA KIBERJINOYATCHILIKKA QARSHI TARG‘IBOT TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
Favqulodda vaziyatlarning oldini olish bo‘yicha targ‘ibot ishlari olib borildi
янв.21
Jinoyatchilikka qarshi kurashish holati o‘rganildi
янв.21
“Jismoniy tarbiya va sport to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi asosida sport zali holati o‘rganildi
янв.21
Elektr ta’minoti korxonasi faoliyati sessiya oldi o‘rganildi
янв.21
Fuqarolar murojaati joyida o‘rganildi
янв.21
“Dolzarb 90 kun” tadbiri davom etmoqda
янв.21
Bozordagi narx-navolar va mahsulotlar yetarliligi o‘rganildi
янв.21
“Chiqindilar to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Yangi Dehqon bozori qurilishi doimiy nazoratda
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги  VII-чақириқ йигирма иккинчи сессияси бугун 2026-йил 16-марть куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги  VII-чақириқ йигирма иккинчи сессияси бугун 2026-йил 16-марть куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. 

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ижро органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва вилоят Кенгаши депутати У.Жулбулов, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

   Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди. 

Шундан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 7-февралдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”даги ПҚ-44-сонли қарори ижроси юзасидан Кўкдала туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ-1105-сон қонунининг 9-иловасида белгиланган 2026 йил учун Кўкдала туман ҳудудида “Алкагол маҳсулот” ларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан “Алкагол маҳсулот” ларини реализация қилиш учун йиғимларнинг тури ва миқдорини белгилаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-апрелдаги 118-сонли қарорининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 2023 йил 14 июлда 148-2023-сон билан рўйхатга олинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини кўриб чиқиб Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йил 18 май куни VI-11-42-4-224-K/23-сон қарорига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида;

Кўкдала туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасида шаклланган маблағларни Нурафшон 3 кўчасидаги пиёдалар йўлагини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратиш мақсадида лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бориш учун “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.

Slide 1 of 3