Куни кеча муҳтарам Юртбошимиз раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилганидек, яратилган имкониятларни ҳар бир маҳалла кесимида ишга солиниши, масалалар маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлишини энг муҳим масала деб қараш вақти келди. Еттилик аҳил жамоа бўлиб ишласа ўша жойда ижобий ишлар кўлами кенгаяди.
Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ёшлар тарбиясида оқсамаслик, нуронийлар ўгитидан фойдаланиш, жиноятчиликни олдини олиш, хотин-кизлар фаоллигини ошириш, камбағал оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби энг долзарб масалаларга биз, маҳалла раислари жавобгар шахс сифатида иш ташкил этсаккина кўзланган мақсадга эришамиз.
Муқаддасхон Тўрабоева,
Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини раиси.