Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲАМДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲАМДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович сайлов округида бўлиб, маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганди.
Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, ички йўллар, инфратузилма ҳамда аҳоли учун яратилаётган шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
✅ Аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.