Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчисининг маҳалла аҳолиси билан ишлаш тизими, фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳолатига эътибор қаратилди.
Депутат томонидан мавжуд муаммоларни ҳал этиш, аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.