35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович сайлов округида истиқомат қилувчи фуқаронинг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш жараёнида туман сув таъминоти ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлар иштирок этиб, мавжуд муаммонинг келиб чиқиш сабаблари аниқланди ҳамда зарур амалий чоралар кўрилди.
Натижада фуқаронинг ичимлик суви билан боғлиқ мурожаати бартараф этилиб, хонадоннинг сув таъминоти тикланди.
Депутат томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.