35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Ижтимоий хизматлар самарадорлиги ўрганилди.

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Нилуфар Фатуллаева томонидан сайлов округи ҳудудидаги “Болиоб” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ижтимоий ходимнинг иш фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида ижтимоий ходим томонидан аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

🔽Шунингдек, маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ҳамда кўмакка эҳтиёж сезаётган фуқаролар билан ишлаш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

🖥Депутат Нилуфар Фатуллаева ижтимоий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш, мурожаатларни ўз вақтида ўрганиш ва ҳар бир фуқаронинг муаммосига индивидуал ёндашиш муҳимлигини таъкидлади.

Slide 1 of 3