Янгиликлар

Депутат мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишди

Депутат мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Бирлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабида бўлди.
Ташриф давомида депутат мактабда ўқувчилар учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти, уларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, мактабда китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган китоб ярмаркаси ҳам кўздан кечирилди. Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, маънавий дунёқарашини бойитиш ва билимга интилишини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
✅ Депутат томонидан мактаб маъмурияти билан суҳбат жараёнида тўгараклар фаолиятини янада жонлантириш, ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда таълим муассасасидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Slide 1 of 1