Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, уй-жой масаласидаги оилавий келишмовчиликлар ҳамда маҳалла кўчаларини шағаллаш билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, муаммоларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Айрим масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
✅ Аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Slide 1 of 2