Ўзбекистон “Адолат”СДП нинг 2025 йил иш режасига мувофиқ партиянинг “Ёшлар саломатлиги партия эътиборида ” лойихаси доирасида жамоатчилик назорати тартибида ёшлар саломатлигига зарарли бўлган “фастфуд” маҳсулотлари ва ҳамда энергетик ичимликларни мактаблар атрофида ,ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда сотишга чекловлар ўрнатиш юзасидан хамкор ташкилотлар вакиллари ва депутатлар иштирокида ишчи гурухлар тузилиб жойларда ўрганиш белгиланган.
“Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан тузилган ишчи гурух аъзолари , Э.Абдурахмонов ,Б.Норматов,Ш.Умурзоқова ,А.Султонов, Н.Алиевалар хамкорликда , мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши инобатга олиниб Гулистон шаҳридаги “Бўстон” МФЙ 2-умумтаълим мактаби ва “Истиқлол”МФЙ худудида жойлашган 16-умумтаълим мактабларида жамоатчилик асосида ўрганишлар олиб борилди.Ўрганишлар доирасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан савдо дўконлари эгаларига ва мактаб маъмуриятига тушунтириш ишлари олиб борилди. Жамоатчилик ўрганишлар доирасида мактаб ошхоналари хам кўздан кечирилиб шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси қонун доирасида тақиқланганлиги тушунтирилди.