Янгиликлар

#munosabat

#munosabat 

Ўзбекистон ва Мўғулистон: Янги стратегик ҳамкорлик йўлида

Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очди. Мазкур ташриф нафақат сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан, балки тарихий, маданий ва геостратегик аҳамияти жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.

Стратегик яқинлашув сари муҳим қадам

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган бўлса-да, сўнгги йиллардаги глобал ва минтақавий жараёнлар икки мамлакатни бир-бирига яқинлаштириш заруратини янада кучайтирди. Президент Мирзиёевнинг ташрифи бу жараённинг мантиқий давоми сифатида қабул қилиниши мумкин. Мазкур ташриф доирасида икки мамлакат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги музокаралар ўтказилди, кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди ва муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Г.Ризаева

Slide 1 of 1