Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович ўзи сайланган "14-Тошкент" Сайлов округида жойлашган маҳаллаларда бўлиб аҳоли муаммоларини ўрганди. Махалла еттилиги билан учрашди.
Маҳаллада "Аёллар дафтари"ва "Ёшлар дафтари"да турувчи фуқаролар билан амалга оширилган ишлар, рўйхатни янгилаш юзасидан олиб борилаётган фаолиятлар ҳамда қилинган ишлар билан танишди. Мавжуд муаммолар билан танишиб ваколати доирасида амалий ёрдам беришини билдирди